Қозоғистон шимолидаги Ақмола вилоятининг Целиноград туманида жойлашган Оразак қишлоғида деярли 180 та уй сув тошқини остида қолиб, 18 та уй вайрон бўлди, деб хабар бермоқда «Nur.kz».
«Оразак қишлоғида 178 та уй ва 40 та ҳовли ҳудуди тошқин остида қолди, улардан 18 таси вайрон бўлди. Туман акимати, фавқулодда вазиятлар департаменти ва Қозоғистон ИИВ Миллий гвардияси 52859 жанговар қисми кучлари ёрдамида сунъий тўғонни мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда», − дейилади вилоят ФВД хабарида.
Шунингдек, Талапкер қишлоғида ҳам сунъий тўғон қурилаётган бўлса, Алгабас, Шалкар ва Уяли қишлоқларида ҳам сунъий тўғонни мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)