2015 йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Борибай Жексембин билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон – Қозоғистон кун тартибининг жорий масалалари юзасидан фикр алмашилди.
БМТ, МДҲ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ (0)