Бухоро шаҳар ИИБга маҳаллий аҳоли вакили ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг А. Сомий кўчасида жойлашган уйига кириб, у ердан икки дона музлатгич, кир ювиш машинаси ва LG русумли телевизорни ўғирлаб кетганини маълум қилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув тадбирлари натижасида ушбу ўғирликни жабрланувчининг уйида ижарада турган, Бухоро туманида яшовчи 1985 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланди ва қўлга олинди.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)