«Менинг юртим» телеканали орқали намойиш этилаётган «Қайнона-келин» телесериалининг бош қаҳрамонлари ўзгаради, деб хабар беради «Даракчи» газетаси журналист ва продюссер Равшан Ҳакимовнинг сўзларига таяниб.
«Ҳозирча бош қаҳрамонларга қайси санъаткорларни таклиф этишимиз мумкинлигини айтолмайман, – деди Равшан Ҳакимов. – Агар ‘Менинг юртим’ телеканали раҳбарияти лозим топса, келажакда кўрсатув сонини узайтириш ва Россия шоу-бизнеси юлдузлари билан ҳамкорликда ижод қилиш ниятимиз бор.
Кўрсатувнинг кейинги сонларида келинларимиз иккитага кўпаяди. Тўртта келинни хонадонга тушириб келган қайнона уларни ўз уйида қайта имтиҳон қилади. Ҳаётдаги реал воқеалар асосида тайёрланаётган кўрсатувимиз, айниқса, ёш келинлар тарбиясида муҳим ўрин тутади».
Изоҳ (0)