“Жамиятимизда пефодилларга ўрин йўқ” — Президент администрацияси раҳбари ўринбосари
“Дарё” билан суҳбатда Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ўринбосари Нодира Ҳакимова энди мамлакатда аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ, жисмоний ва жинсий зўравонликлар фавқулодда ҳолат сифатида кўрилиши, жазолар эса оғирлаштирилишини таъкидлади. “Президентимиз кимки сиёсатимиз билан келишмаса, Ўзбекистондан чиқиб кетсин, дедилар”, дея маълум қилди Нодира Ҳакимова.