Тўрт номаълум шахс Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи фуқаронинг уйига бостириб кириб, уй қоровулини пичоқ билан қўрқитиб, қўл-оёқларини боғлаган. DVR видео-ресивери ва уй эшиклари калитларини олиб, дераза ойнасини синдириб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи тўрт нафар шахслар содир этганлиги аниқланиб, гумонланувчилар «иссиқ изида» қўлга олинди.
Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)