Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Япониянинг Nissan автоконцерни 2016 йилда илк ҳайдовчисиз автомобилларни сотувга чиқармоқчи. Бу ҳақда Renault-Nissan раҳбари Карлос Гон Нью-Йоркдаги автосалонда маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Фото: korrespondent.net

Фото: korrespondent.net

«Бизда бундай технология бор, табиийки уни тезроқ Япония бозорида намойиш этишни истаймиз», − деди Гон. Унинг сўзларига кўра, янги Nissan автомобилларига ҳайдовчисиз функцияларни жорий қилиш босқичма-босқич амалга оширилади.

2016 йилда чиқариладиган илк моделлар ҳайдовчига фақатгина катта магистралларда ёрдам бера олади. Шаҳар ичида автоматик тарзда ҳаракатлана оладиган ва кўплаб тўсиқларни айланиб ўта оладиган автомобиллар 2020 йилга келибгина сотувга чиқарилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Ажойиб сюжет ва юқори рейтингга эга бўлса ҳам томошабинлар эътиборидан четда қолган 2022 йилда чиққан ажойиб мултфильмлар
Маҳаллий
Кечиккан совға: Жиззах вилояти ҳокимлиги 28 март куни Халқаро хотин-қизлар кунига атаб 465 млн сўмлик тендер ўтказди
Маҳаллий
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ошди