Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов овоз бериш учун 29 март куни Тошкент шаҳридаги 644-сайлов участкасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Нашр ёзишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакатимизнинг бугуни ва келажаги учун муҳим сиёсий воқеадир. Халқимиз бугунги сайловда фаол иштирок этмоқда. Ҳар бир сайловчи хоҳиш-иродасини эркин ифода этиб, ўзининг ва халқимизнинг фаровонлиги, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, Ватанимизнинг буюк келажаги учун овоз бермоқда. Ушбу жараён миллий қонунчилигимиз ва халқаро меъёрларга тўла мос ҳолда, ошкоралик, тенглик, кўппартиявийлик асосида ўтмоқда.
Изоҳ (0)