• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Жанубий Кореяда Сервер Жепаровни «Ўзбекистонлик сеҳргар» деб аташмоқда

    Янги мавсумни Жанубий Кореянинг энг кучли клубларидан саналган «Ульсан Хёнде» сафида бошлайдиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сервер Жепаров клуби билан кей-лига стартини кутмоқда, деб хабар беради «Stadion.uz».

    Server-Jeparov_FIFA

    «Ульсан» эса эртага, 8 март куни ўз уйида «ФК Сеул»ни қабул қилади. Ҳозирда клубда Serverга жуда илиқ муносабатда бўлишмоқда. Ҳаттоки жамоанинг 40 ёшли бош мураббийи Юн Жонг Хван корейс матбуотига тажрибали Сервер Жепаров ҳақида «Маҳоратли футболчи. Шу билан бирга у ростгўй ва ишончли йигит», — дея фикр билдириб ўтган.

    Serverни маҳаллий мухлислар «Ўзбекистонлик сеҳргар», деб атамоқда. Кеча Жанубий Кореянинг Footbaalist нашри мухбири «Ульсан»нинг машғулотлари тугагач ўзбекистонлик футболчидан қисқача интервью олди.

    Server: Кей-лигада «Сеул» ва «Seongnam» каби пойтахт ва пойтахтга яқин клубларда тўп сурганлигим сабаб Ульсан шаҳрини ҳали тўлиқ билмайман. Бу ерга келганимга эндигина бир ой бўлди. Денгиз бўйлари гўзал экан. Катта супермаркетлар ҳам кўп. Эртага аёлим Мария ва фарзандларим Вероника, Миа, Рауль ҳам бу ерга етиб келади. Умуман олганда, бу ердаги ҳолатимдан мамнунман.

    Савол: Ульсанга келганингизга бир ой бўлибди. Бу ерга қанчалик мослашиб олдингиз?

    Жавоб: Ҳали 100 фоиз мослашолганим йўқ. Лекин жамоадаги муҳит аъло даражада. Камчиликларимизни ўйинлар давомида тўғрилаб борамиз. «Seongnam»да бирга ўйнаган корейс футболчилар ҳам борлиги туфайли бу ерда ўзимни эркин ҳис қиляпман. «Seongnam»далигимда дам олиш вақтлари Сеулга борардик. Бу ернинг эътиборли жойларини ҳали яхши билмайман.

    Савол: Бош мураббий Юн Жонг Хван ҳақида фикрингиз қандай? У ҳам яқин-яқингача футболчи эди...

    Жавоб: Футболчи сифатидаги ўйинларини кўрмаган бўлсам ҳам машғулотлар жараёнида тўп билан ишлаши профессионал даражада. У ўз фикрлари ва кўрсатмаларини аниқ тушунтира олади. Мақсади бор. У менга жуда ишонмоқда ва мен ўз ўйиним билан ишончини оқлаш ниятидаман.

    Савол: Бизга маълум бўлишича, сизга қишда бошқа давлатлар лигаларидан ҳам яхши таклифлар тушган. Яна кей-лигани танлашингиз сабаби нима?

    Жавоб: Мен Кореяни яхши кўраман. Оилам ҳам бу ерда бахтиёр. Бу ерда тўрт фасл унчалик совуқ эмас. Таомлари ҳам ёқади. Фақат аччиқ таомларини ҳисобга олмаганда, албатта. Бу ернинг чўчқа гўшти, ўрдак гўшти жуда ёқади. Ўғлим умуман гўшт емасди. Кореяга келгач у ҳам гўшт ейишни бошлади. Бу ерда оилам учун барча нарса муҳайё. Бунинг устига кей-лига Осиёдаги энг кучли чемпионат. Кей-лигада ҳақиқий кураш бўлади. Бундай кучли лигада ўйнаш менга ёқади.

    Савол: Футболда ёш ўтган сари ҳар томонлама қийинлашади. Сиз ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

    Жавоб: Ҳали футболчилик даврим тугаяпти, деб ўйламайман. Мана Андреа Пирло ва Хави каби футболчилар шу ёшда ҳам юқори савияда ўйнаяпти. Футбол бу фақат югуриш дегани эмас — фикрлаш деганидир. Футболда тажриба муҳим. Мен яна узоқ ва узоқ (шу жойига Server қаттиқ урғу беради) футбол ўйнаш ниятидаман. Жисмоний ҳолатимга эътиборлиман. Кей-лигада камида 37 ёшимгача тўп суриш мақсадим бор (кулади).

    Савол: Осиё Кубогида Ўзбекистон ва Жанубий Корея тўқнаш келди. Шу ҳақдаги фикрларингиз.

    Жавоб: Ўзбекистон ғалаба қозона оладиган ўйин бўлди. Қўшимча дақиқаларда ҳимоядаги хатолар эвазига мағлубиятга учралди. Жанубий Корея Осиёдаги энг кучли жамоалардан бири. Англия ва Германияда тўп сурадиган футболчиларингиз ҳал қилувчи ўринга эга. Мен ҳам Ўзбекистон терма жамоаси сафида 2018 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашишни истайман. Аввало, саралаш босқичидан ўтишимиз лозим.

    Савол: Бу йил «Ульсан Хёнде» билан мақсадингиз қандай?

    Жавоб: Кей-лигадаги ҳар бир клубим сафида биттадан совринни олганман. Бу йил «Ульсан» билан ҳам кей-лига чемпионлиги, ҳам Кубокни қўлга киритишни истайман. Мен футболчиман. Футбол — менинг ҳаётим. Доим соврин ютиш истагида ёнаман. Бу йил майдонда жамоадошларимни самарали тўп узатишларим билан таъминлаш ниятидаман. Табиийки, голлар ҳам киритиш менинг доимий мақсадим.

    07.03.2015, 20:15   Изоҳ (0)   22132
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Давосиз хасталикка чалинган мухлис футбол ўйинига бориш учун эвтаназияни кечиктирди

    06.03.2015, 17:53

    Диего Марадона телеэфирга лабини бўяб чиқди

    05.03.2015, 10:30

    Чагаев 25 апрель куни Пьянетага қарши рингга чиқади

    02.03.2015, 09:43

    Рустам Қосимжонов ФИДЕ Гран-Присида кучли учликда бормоқда

    23.02.2015, 13:32

    Тошкентда Марказий Осиё футбол уюшмаси ташкил қилинади

    23.02.2015, 13:14

    28 февралдан «Чимён экстрим — 2015» фестивали бошланади

    20.02.2015, 23:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.