Истеъдодли ижодкор Лола Йўлдошева унга таклиф қилинган роллар борасида умр йўлдоши билан маслаҳатлашишини айтди, деб хабар беради «Fattohhon.com».
«Одатда, сценарийлар мазмунини унга сўзлаб бераман, – деди Лола. – ‘Батафсил эса фильм чиққач кўрасиз’, дейман. Агар сценарийни ўқиш учун унга берсам борми, (кулади) унда умуман ўша фильмда суратга тушмаслигим аниқ!»
Хонанда умр йўлдошининг фикри билан рад этилган фильмлар ҳам бўлганини қайд этди: «Шу йиллар ичида фильмларга жуда ҳам кўплаб таклифлар бўлди. Барчасига рад жавоби берилди. Улардан энг ёдимда қолгани ‘Фотима’ фильми бўлганди. Уларнинг барчасига рад жавоби беришимга сабаб – умр йўлдошим қарши бўлган».
Лола умр йўлдошининг ижодига муносабати ижобийлигини маълум қилди: «Умр йўлдошим мен билан фахрланишини айтади!»
Изоҳ (0)