Ўзбекистоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси Оқгул Омонмуродова Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган турнирдаги иштирокини муддатидан аввал якунлади, деб хабар беради «Olamsport.com».
Оқгул соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат бўлган Ladies Neva Cup 2015 мусобақасининг иккинчи даврасида латвиялик Елена Остапенконга деярли қаршиликсиз 1:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Остапенко асосий тўрга саралаш баҳслари орқали етиб келган бўлиб, илк босқичда турнирнинг еттинчи ракеткаси беларуслик Олга Говорсовани мусобақадан чиқариб юборган эди. Оқгул Омонмуродова эса россиялик Майя Кацитадзедан 6:4, 6:2 ҳисобида устун келганди.
Изоҳ (0)