Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби бугун, 25 февраль куни ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилиши кўзда тутилган. Кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида жамоада вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажараётган Чиприан Панаит ғалабага умид қилаётганини таъкидлаб ўтди, деб хабар беради «Stadion.uz».
«Бу менинг жамоа билан бор-йўғи иккинчи ўйиним бўлади. ‘Ал-Аҳлиъга қарши миллий чемпионат ўйини (1:1) учун мени мақтаганларга миннатдорчилик билдираман.
‘Ал-Ҳилол’ ўйинчиларининг кўпчилиги Осиё кубоги – 2015да Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этди. Бу эса бизга рақибни яхшироқ билишда ёрдам беради. Мен рақиб жамоани ўргандим. ‘Локомотив’ яхши жамоа, унинг сафида бир неча кучли ўйинчилар бор. Умид қиламан, жамоамиз яхши ўйин кўрсатиб, ижобий натижани қўлга киритади», – деди руминиялик мутахассис.
Изоҳ (0)