Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрининг Низомий туманида 29 ёшли аёл балконда кир ёйиш вақтида эҳтиётсизлик қилиб, бешинчи қаватдан йиқилиб тушди, деб хабар бермоқда «1news.az».
Низомий тумани полиция бошқармаси маълумотига кўра, аёл шифохонага олиб борилган, унинг аҳволи оғир деб баҳоланган. Ҳозирда ушбу ҳолатга аниқлик киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.Дастлабки маълумотларга кўра, аёл балконда сирпаниб йиқилган, эри унинг қўлидан ушлаб қолишга ҳаракат қилган. Афсуски бунинг имкони бўлмаган, аёл унинг қўлидан чиқиб ерга қулаган. У асфальтга эмас, балки ерга тушгани учун тирик қолгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)