10 февраль куни Остона шаҳридаги Достик кочасида Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчиси подполковник Арман Кайдарович Сиздиков ўтирган Chevrolet русумли автомобиль портлаб кетди. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига асосланиб «24.kg» хабар бермоқда.
Олинган жароҳатлар туфайли 1975 йилда туғилган Сиздиков воқеа жойида вафот этган, бошқа ҳеч кимга жабр етмаган. Суриштирув учун тезкор қидирув гуруҳи тузилган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиб, зарур тергов тадбирлари ўтказилмоқда.
Воқеа жойида ўлимдан олдин ёзиб қолдирилган мактуб топилган, теракт версияси бу ҳолат учун кўриб чиқилмаяпти. Тафсилотлар кейинроқ маълум қилиниши айтилган.
Изоҳ (0)