Мобил дастурлар ва ўйинларнинг даромад бериши мусиқа ва кинонинг биргаликда олинган кўрсаткичидан ўзиб кетди. Бу ҳақда ахборот технологиялар саноати таҳлилчиси Хорас Дедюнинг тадқиқотида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Цукерберг Позвонит» сайти.
Таҳлилчининг таъкидлашича, 2014 йилда iOS дастурларни ишлаб чиқувчилар ўз иловаларини сотишдан Голливуд студиялари АҚШда тўплаган касса маблағларидан кўпроқ даромад топган.
Бундан ташқари, айрим дастурчилар алоҳида олинганда кўплаб Голливуд актёрларидан кўпроқ ишлаб топган. Мобил иловалар саноатида яратилган иш ўринлари (627 минг) кино саноатидагидан (374 минг) анча кўп, бу соҳада иш бошлаш осонроқ ва у сезиларли даражада тез ўсиб бормоқда.
Изоҳ (0)