17 февраль куни Тошкентда Осиё Чемпионлар лигаси — 2015 плей-офф босқичи доирасидаги «Бунёдкор» — «Ал-Жазира» учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар беради «Uff.uz».
Осиё футбол конфедерацияси ушбу учрашувга тайинланган ҳакамлар гуруҳини эълон қилди. Унга кўра, «Бунёдкор» — «Ал-Жазира» учрашувини Алиризо Фағони бошчилигидаги эронлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ўтказилиши кутилаётган ўйин соат 17:00 да бошланади.
Халқаро фаолиятини 2008 йилдан бошлаган Алиризо Фағони бунгача «қалдирғочлар»нинг 2013 йилги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги «Бунёдкор» — «Поханг Стилерз» (2:2) учрашувини бошқарган.
«Бунёдкор» — «Ал-Жазира» учрашувига тайинланган эронлик ҳакамлар гуруҳи куни кеча ўтказилган Осиё кубоги — 2015 финал учрашувида ҳам ҳаракат қилди.
Осиё Чемпионлар лигаси. Плей-офф учрашуви
«Бунёдкор» (Ўзбекистон) — «Ал-Жазира» (БАА)
- Рефери: Алиризо Фағони (Эрон);
- Рефери ассистенти 1: Ризо Соҳандан (Эрон);
- Рефери ассистенти 2: Муҳаммадризо Аболфазли (Эрон);
- Тўртинчи ҳакам: Ҳасан Акрами (Эрон);
- Ҳакамлар эксперти: Жассим Муҳаммад Ал-Ҳаил (Қатар);
- Учрашув комиссари: Муҳаммад Саид Ал-Масри (Сурия).
Изоҳ (0)