Тошкентда икки киши Nexia’ни олиб қочишда гумон қилиниб, ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда «Kun.uz» Ўзбекистон ИИВнинг «Постда» газетасига таяниб.
Қайд этилишича, 12 январь куни Сергели туманидан шаҳар марказига йўл олган икки киши — самарқандлик ва зангиоталик икки оғайни автобус бекатида тўхтаган Nexia’дан Миробод туманидаги Максима мебель дўконига олиб бориб қўйишни сўраган.
Манзилга етиб келгач эса, ҳайдовчига зўрлик ишлатиб, уни ўз Nexia’сидан тушириб юборган ва автомашинани олиб қочган.
Кўп ўтмай, улар ҳудудда хизматни ўтаётган ички ишлар идораси ходимлари томонидан тўхтатилиб, қўлга олинди.
Изоҳ (0)