Буюк Британия армиясида интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда психологик уршларга ихтисослашган махсус хизмат ташил этилади, деб хабар бермоқда «Российская газета».
«Бўлинмаларнинг вазифаси тактика ва стратегия рақибга қараб сезиларли даражада ўзгарадиган XXI асрдаги ассиметрик урушларларда қатнашиш бўлади», − деди Буюк Британия қуруқлик қўшинлари бош қўмондони Ник Картер.
Бершир графлигидаги Нюбери шаҳрида жойлашадиган 2000 кишилик бўлинма 77 рақамини ва Chindit белгисини олади. Ушбу белги Иккинчи жаҳон урушида Бирмада маҳаллий аҳолига ёрдам бериб, Япония армиясига қарши партизанлик урушини очган британиялик қўмондонларга тегишли бўлган.
Изоҳ (0)