Америкаликларга нотижорий ва хусусий характердаги пул ўтказмаларини Қримга жўнатиш ва қабул қилишга рухсат берилди, деб хабар бермоқда «Российская газета».
АҚШ Молия вазирлигининг аниқлик киритишича, пул ўтказмаларини фақатгина Вашингтон томонидан шахсий санкцияларга дучор бўлган қримликлар амалга ошира олмайди.
Қайд этилишича, 2014 йил сўнгида АҚШ президенти Барак Обама томонидан Россияга қарши янги санкциялар Қрим билан иқтисодий муносабатларни ҳам ўз ичига олган. Жумладан, маҳсулот ва хизматларни Қримга экспорт ва импорт қилиш тақиқлаб қўйилган.
Изоҳ (0)