Қашқадарёдан бўлган фуқаро пойтахтдаги Ўзбекистон Давлат цирки биносининг орқа томонида сурхондарёлик фуқарони уриб, жароҳат етказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси хабар бермоқда.
Қашқадарёлик шахс сурхондарёлик фуқаронинг Samsung уяли телефонини тортиб олиб қўяётганида мазкур ҳудудда хизмат ўтаётган ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ушланди. Ҳозирда талончига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)