Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2014 йил давомида ТАТУ ва филиалларининг 60 нафардан ортиқ ёш ва иқтидорли ўқитувчилари Жанубий Корея ва Германияда малака ошириш курсларини ўтаб қайтди. Бу ҳақда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Ҳайъатининг 2014 йилда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби, истиқболдаги вазифаларга бағишланган мажлисида қайд этилди.

Фото: bit-quest.com

Фото: bit-quest.com

Мажлисда таъкидланганидек, АКТ самарадорлигини оширишда турли соҳа мутахассисларининг билим ва кўникмаларини ошириб бориш мақсадида ТАТУ қошида электрон ҳукумат ўқув маркази ташкил қилинди. Бу ерда давлат хўжалиги ва бошқаруви, маҳаллий бошқарув органларининг ходимлари ва раҳбарлари ўқитилмоқда. Бугунги кунга қадар 63 идоранинг 16 мингдан ортиқ ходими ўқув курсларини ўташга муваффақ бўлди.

ТАТУнинг зукко талабалари томонидан тузилган «Бунёдкор ёшлар» компьютер саводхонлиги гуруҳи ҳар йили июль—август ойларида аҳоли ва тадбиркорларга замонавий технологиялар асосларини ўргатади. 2011 йилдан буён ўқишларда қатнашганлар сони 33,6 мингни ташкил этади.

Ҳайъат мажлисида соҳа ўқув юртлари битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди