Тошкент шаҳридаги «Наргиз Шаҳзодабону Савдо» масъулияти чекланган жамиятининг баъзи сабабларга кўра иши юришмай, фаолиятини тугатишга тўғри келди. Унинг раҳбари жамиятни тугатиш учун тегишли жойга мурожаат қилди, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқ» газетаси.
Мурожаат Ўзбекистон Республикаси суд бошқарувчилари профессионал жамоат бирлашмасининг икки нафар суд бошқарувчиси иш юритувига келиб тушди. Улар мурожаатни қонуний ҳал қилиб бериш ўрнига нафс йўлига бориб, бундан фойдаланиб қолмоқчи бўлди: МЧЖнинг фаолиятини тугатиш ишларини тезлатиш эвазига 2000 АҚШ доллари беришни талаб қилди.
Бундай катта маблағни эшитган жабрланувчи суд бошқарувчиларининг тамагирлиги ҳақида тегишли жойга мурожаат қилди.
Ариза асосида СВОЖЖДЛҚК департаментининг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган тадбирда суд бошқарувчилари хизмат хоналарида 2000 АҚШ долларини пора сифатида олаётганида қўлга олинди. Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди мансабини суиистеъмол қилган кимсаларга нисбатан қонуний жазо тайинлаб, ҳукм чиқарди.
Изоҳ (0)