Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳали Осиё кубоги бошланмаган бўлса ҳам Жанубий Корея спорт жамоатчилиги “A” гуруҳидан Австралия ва ўз терма жамоалари, “B” гуруҳидан эса Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари кейинги босқичга чиқишини катта ишонч билан тахмин қилмоқда. Шу билан биргаликда чорак финалдаги «жанглар»га оид фикр-мулоҳазалар ҳам узилмаяпти, деб хабар беради «Stadion.uz».

Ўзбекистон терма жамоаси. Фото: OSEN

Ўзбекистон терма жамоаси. Фото: OSEN

Жумладан, бугун, 8 январь куни Жанубий Кореянинг нуфузли OSEN нашри Осиё кубоги баҳслари ҳақида мақола эълон қилар экан, Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этадиган “B” гуруҳида Хитой ва Шимолий Корея терма жамоаларини гуруҳ ауцайдерлари сифатида қайд этган. Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикр юритаркан, OSEN нашри шундай ёзади:

«Ўзбекистон терма жамоаси ўтган жаҳон чемпионатига чиқа олмаган бўлса ҳам саралаш босқичида ‘сўнгги нафаси қолгунча’ бизнинг терма жамоамизни та’қиб этди. Ўтган 2011 йилги Осиё Кубогида эса ярим финалга қадар етиб келган ушбу терма жамоа сўнгги ўртоқлик ўйинларида кетма-кет ғалабаларга эришди. Ўзбеклар жамоасига кореялик футбол мухлисларига яхши таниш Сервер Жепаров сардорлик қилади. Жепаров сиз-у биз ўйлагандан ҳам буюк футболчи ҳисобланади. Агар чорак финалда Ўзбекистон — Жанубий Корея жуфтлиги ҳосил бўлса, кей-лигада тўп тепган Жепаров ва унинг жамоадошлари тўсиғидан ўтиш анча муаммога айланади. Ўзбекистонга тўқнаш келмаслик — энг маъқулидир. Биз учун Саудия Арабистони ҳар томонлама қулай рақиб!».

Корейс нашрлари фикрича, 18 январь куни Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртага гуруҳ ғолиблигини қўйиб курашади. Хитой ва Шимолий Корея эса ўзбек ва араб жамоаларига кетма-кет ғалаба туҳфа этади.

«Чунки Хитой таркибида бирорта ҳам жамоани ортидан эргаштирадиган, ўйинни ҳал қила оладиган футболчи йўқ. Шу туфайли жамоа гуруҳдан чиқиши қийин кўриняпти. Шимолий Корея эса Инчеондаги Осиё ўйинлари футбол мусобақаси финалига чиққан бўлса ҳам Чонг Те Се (‘Сувон’, Жанубий Корея) ва Хонг Ёнг Жо (‘Ростов’, Россия) каби тажрибали футболчиларнинг таркибдан четда қолиши ва яқиндагина янги мураббийнинг иш бошлаганлиги каби омиллар сабаб гуруҳда фаворит эмас».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳаж зиёратига бориш учун тўлов миқдори эълон қилинди
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Жаҳон банки шериклик дастури 4 млрд долларлик лойиҳаларни ўз ичига олиши маълум бўлди
Дунё
Набирасининг жасади олдида ўтирган бобо, ўққа тутилаётган россиялик ҳарбийлар, бўлажак тўйини нишонлаётган шаҳзода —1 июнь суратлари