Ўзбекистонда 2014—2015 йилларга мўлжалланган Wi-Fi технологияси бўйича кенг полосали тармоқларга уланишни ривожлантиришни кўзда тутувчи дастур амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига асосланиб «Infocom.uz» нашри маълум қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Республиканинг барча вилоятларидаги жамоат жойларида, хусусан, аэропортлар, вокзаллар, сайёҳлар тез-тез ташриф буюрадиган жойлар, хиёбонлар ва савдо марказлари сингари ҳудудларда симсиз Wi-Fi технологияси асосида кенг полосали тармоқлар яратиш дастурнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Изоҳ (0)