LG компаниясининг сиғимдор, электрни тежовчи Door-in-Door («Эшик ичида эшик») музлатгичи катта оила учун янада қулайроқ ва уларнинг талабига жавоб берадиган бўлди.
Бу дунёдаги биринчи икки эшикли дизайндаги музлатгич бўлиб, услуб ва сифатнинг халқаро стандартларига тўлиқ жавоб беради. Door-in-Door музлатгичидан фойдаланишдаги биринчи қулайлик — бу Easy Open (енгил очилиш) тугмачаси бўлиб, унинг ёрдамида музлатгични очиш жуда осон бўлди. Тест синовлари пайтида атайлаб 100 000 мартадан ошиқроқ эшикни очиш муолажаси ўтказилди ва бирон-бир муаммо кузатилмади. Эшик жуда мустаҳкам ва хавфсиз ишланган.
«Эшик ичида эшик» новаторлик ечими маҳсулотларни музлатгичда сақлашни тўғри ташкил қилишга ёрдам беради. Асосий эшикка билинтирмасдан қурилган қўшимча эшик Easy Open тугмачасини шунчаки босиш билан очилади ва сиғимдор мини-оцекдаги бор нарсани намойиш қилади. Бу эса тез-тез керак бўладиган маҳсулотлар ва севимли егуликларни тез топиш ва олиш имконини беради.
Мини-бар ичидаги кўтариш механизмли саватча силжувчи қутича билан биргаликда исталган ҳаёт тарзи учун тўғри келадиган конфигурацияларни яратиш имконини беради.
Шунингдек, музлатгичнинг яна бир янгилиги — мини-столдир, у ичимликларни музлатгичнинг ёнгинасида қуйиш учун қулай юпқа юзадан иборат бўлиб, энди оғир идишларни таом столига кўтариб юришга эҳтиёж қолмайди.
Door-in-Door музлатгичи А++ гуруҳидаги энергия истеъмолига, яъни энергия тежамкорлиги бўйича энг юқори кўрсатгичга эга. Электр энергияси сарфини камайтиришнинг бу кўрсаткичларига инқилобий қаторли инверторли компрессор туфайли эришилади, у мустаҳкамлиликни, янада давомли хизмат муддатини ва шовқиннинг паст даражада бўлишини таъминлайди. Инновацион технологияларнинг қўлланилиши туфайли шовқин даражасини 40 Дб га туширишга эришилди. Ишқаланиш нуқталарининг кам сонли бўлиши қаторли инверторли компрессорнинг узоқ муддат тўхтовсиз ишлашини таъминлайди, LG ушбу компрессорнинг ишлаши учун 10 йиллик кафолат беради.
Total No Frost тизими камера ичида совуқ ҳавонинг айланишини таъминлайди. Шундай қилиб, камера ичида шудринг ёки қор пайдо бўлмайди. LG музлатгичлари MultiAirFlow кўп оқимли совитиш тизими билан жиҳозланган: бу совуқ оқим бир текис тарқалиб, энг хилват бурчакларгача кириб боради, демакдир. Ҳар икки камеранинг бир текис совитилиши белгиланган ҳароратни бир ҳолатда, юқори ва қуйи токчаларда минимал (жуда кам) фарқлар билан ушлаб туриш имконини беради.
Door-in-Door музлатгичида янгилик ёки барралик ҳудуди деб аталадиган Opti Temp зонаси мавжуд бўлиб, у гўшт/балиқлар учун ёки сабзавот/мевалар учун икки хил ҳарорат режимига эга. Moist Balance Crisper — юзанинг алоҳида уйчали тузилиши намликнинг оптимал балансини сақлаб туришга ёрдам беради. Сув «уйчалар»да тўпланиб, конденсат томчиларининг маҳсулотга тушиши олдини олади. Айни пайтда сув уйчалардан секин-аста буғланиб қопқоқ юзасига кўтарилади ҳамда сабзавот ва мевалар секциясида намликнинг оптимал балансини таъминлаб, уларнинг барвақт қуриб қолишига йўл қўймайди.
Изоҳ (0)