АҚШ ҳукумати Афғонистондаги Баграм ҳарбий қамоқхонаси фаолиятини тўхтатди. «Интерфакс» ахборотига кўра, бунгача ушбу қамоқхонада ушлаб турилган сўнгги икки маҳбус Афғонистон ҳукуматига топширилган, деб хабар бермоқда «Кун».
Шундай қилиб, Афғонистон ҳудудида АҚШ мудофаа вазирлиги — Пентагоннинг бирорта ҳам қамоқхонаси қолмади. ОАВ хабарларига кўра, Марказий разведка бошқармаси (МРБ)нинг маҳбусларни қийноққа солиш усуллари ҳақидаги маълумотлар матбуотга чиқиб кетиши ортидан Пентагон Афғонистондаги охирги маҳбусларни ўзидан соқит қилган.Аввалроқ, қатор ОАВларда МРБнинг қийноқ усуллари ҳақида мақолалар чоп этилган, улар 6000 бетдан иборат бўлган ҳисоботга асосланган эди. Унга кўра, АҚШга тегишли бўлган, бироқ хорижда жойлашган қамоқхоналарда МРБ томонидан мунтазам равишда қийноқ билан сўроқ қилиш усулларидан фойдаланилган.
Бу қатъий сўроқ қилиш усуллари 2001 йил 11 сентябридан сўнг АҚШнинг ўша вақтдаги президенти Жорж Буш қабул қилган махфий дастурнинг бир қисми бўлган. 2009 йилда АҚШ президентлиги лавозимига қайта сайланган Барак Обама бу усулларни қийноқларга тенглаштириб, дастурни тўхтатиб қўйганди.
Изоҳ (0)