Осиё Футбол Конфередацияси Тартиб-интизом Қўмитаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевни тўртта учрашувга четлатди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси хабар бермоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Инчеон шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинлари 1/8 финалида Саудия Арабистонига қарши учрашувдан сўнг ҳакам томонидан майдондан четлатилган.
ОФК Тартиб-Интизом қўмитаси мазкур вазиятни кўриб чиқди ва Тўхтахўжаевни тўртта ўйинга четлатди. Таъкидлаш лозим, мазкур дисквалификация нафақат расмий, балки норасмий ўйинлар ва ўртоқлик учрашувларига ҳам таъсир қилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Осиё Кубоги баҳсларигача тўртта ўртоқлик учрашуви ёки норасмий турнирларда терма жамоа қайдномасига ҳам киритилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Тўхтахўжаев БАА терма жамоасига қарши бўлиб ўтган ОК — 2015 саралаш сўнгги турида майдондан четлатилгани боис ОК — 2015 гуруҳ босқичи 1-турини ўтказиб юборади.
Изоҳ (0)