Ўзбекистон миллий терма жамоаси Янги Зеландиянинг «Окленд Сити» жамоаси билан назорат учрашувини ўтказди (0:0). Янги Зеландия жамоаси сардори Иван Вицелич ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
«Ўзбекистонга қарши яхши ўйин ўтказиш ниятида эканимизни кеча ҳам айтиб ўтгандик. Дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик, гол уриш учун имкониятларга эга бўлдик, шу боис натижани ижобий баҳоласак бўлади.
Ўйинга мослашиб олишимиз учун бизга 5−6 дақиқа керак бўлди. Шундан сўнг яхши ўйин кўрсата бошладик, яхши ҳимояландик. Умид қиламанки, кейинги ўйинда ҳам шундай ўйнаймиз.
Гол уриш учун 2 та яхши имкониятга эга бўлдик. Шубҳасиз, энг яхши имконият Де Вризда бўлди. У ўйинни яхши ўтказди. У зарба берган вазиятда ўнта зарбадан тўққизтаси голга айланган бўларди. Лекин Ўзбекистон билан дуранг — яхши натижа», − деди Вицелич.
Изоҳ (0)