«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) томонидан 2013 йилнинг энг яхши тўпурари деб топилганди. Ушбу натижаси учун португал футболчиси ўз мукофотини қабул қилиб олди, деб хабар қилди «Uff.uz».
Ўтган йили португалиялик футболчи Европа турнирларида 25 та гол киритди. У голларининг 15 тасини Чемпионлар Лигасида, яна 10 голини Португалия термаси таркибида киритди.
Ушбу ҳисоб-китобда фақат халқаро ўйинларда киритилган голлар инобатга олинган.
Изоҳ (0)