2014 йилнинг 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этиш учун Тошкентга келган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвални қабул қилди, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Учрашув чоғида Ўзбекистон−АҚШ алоқаларининг кун тартибидаги масалалар ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Икки давлат ҳам кўп қиррали мулоқотни ривожлантириш, унинг амалий тадбиғи ва турли соҳалардаги қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилишига муҳим аҳамият қаратиши таъкидлаб ўтилди.
Суҳбатда АҚШ Элчиси Жорж Крол ҳам иштирок этди.
Изоҳ (0)