«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти тўп назоратига асосланган футбол кўрсатаётганини тан олди. Аммо бу ерда асосий фарқ тўпни майдон марказида шунчаки у ёқдан бу ёққа ошириш эмас, гол уришга бўлган ҳаракатда эканини таъкидлади. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
«‘Барселона’ ўз услубини бироз ўзгартирмоқда, бунга мослашиш учун ўйинчиларга вақт керак. Уларнинг марказий чизиғига келсак, у жуда ажойиб.
Ҳозирги ‘Реал’ Гвардиола давридаги ‘Барселона’га ўхшайдими? Балки, қайсидир маънода шундайдир. Тўпни кўпроқ назорат қилишга ҳаракат қиляпмиз, аммо бунда биз максимал равишда дарвозани нишонга олишни кўзлаймиз. Бироқ жамоа тўпни назорат қилиб, дарвозани ишғол қилишга ҳаракат қилмаса, бу менга ёқмайди», — деди Анчелотти.
Изоҳ (0)