Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» марказида «Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» республика кўрик-танловининг олий таълим муассасалари ўртасидаги якуний босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Тошкент. Фото: Flickr / Маркус

Тошкент. Фото: Flickr / Маркус

Якуний босқичда танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари иштирок этди.

«Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» республика танловининг олий таълим муассасалари босқичида Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртларининг 550 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчиси, маънавий-маърифий соҳада фаолият кўрсатаётган ходимлари фаол иштирок этди.

Танловда иштирокчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид амалий ишлари, миллий қонунчилик, сиёсий, ҳуқуқий билими, ёшларга ижобий таъсир ўтказа олиш қобилияти атрофлича таҳлил этилди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ва совғалар топширилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда