«Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан Ўзбек миллий академик драма театрининг юз йиллигига бағишланиб ҳужжатли кинотасма суратга олинди, деб хабар бермоқда 12news.uz.
«Миллий театр 100 ёшда» деб номланган 35 дақиқалик фильм театрнинг тарихи ва бугунги куни ҳақида ҳикоя қилади. Фильм премьераси театр юбилейи тантаналари бўлиб ўтадиган кунларга режалаштирилган.
Постановкачи режиссёр Александр Гамиловнинг сўзларига кўра, фильм барча ёшдаги авлодлар учун қизиқарли бўлишига ҳаракат қилинган. У ҳозирги кунда ҳам спектаклларга чипталар етмай қолаётгани инобатга олинса, театр санъати томошабинлар учун қизиқарли бўлиб қолаётганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)