Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларининг аёллар жамоалари ўртасидаги регби мусобақасида Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари 5-8-ўринлар учун майдонга тушди. Ўйин 0:33 ҳисобидаги Ўзбекистон мағлубияти билан якунланди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Учрашув тўлалигича таиландлик регбичи қизлар устунлигида ўтди ва ҳисоб ҳам шунга монанд бўлди: Ўзбекистон — Таиланд: 0:33.
«Кун»нинг хабар беришича, бунгача регби бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси «А» саралаш гуруҳи доирасидаги баҳсларда Японияга 0:46, Хитойга 0:29, Сингапурга 0:22 ҳисобида имкониятни бой берган; мусобақа мезбони ҳисобланган Жанубий Корея термаси устидан эса 10:07 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби: Мария Дуденко, Олга Глукховкина, Азизахон Бурханова, Умида Сарибаева, Юлия Игнатенко, Анна Асфандиярова, Арина Климашина, Динара Кадирова, Севара Кучмурадова, Людмила Молодцова, Анна Павлова, Гуласалхон Жўраева.
Бош мураббий: Олег Галкин.
Изоҳ (0)