АҚШ президенти Барак Обама ва Франция президенти Франсуа Олланд Россия президенти Владимир Путинни Украина шарқидаги айирмачиларга таъсир этишга чақирди. Бу ҳақда Елисей саройи баёнотида сўз боради.
«Улар (Франция ва АҚШ президентлари) президент Путинни айирмачиларга босим ўтказишга, уларни Украина ҳукумати билан мулоқотга киришишга кўндиришга, шунингдек, Россия—Украина чегарасидаги назоратни кучайтиришга чақирди», — дейилади коммюникеда.
«Кун»нинг ёзишича, Франция ва АҚШ давлат раҳбарлари ўзаро ўт очишни тўхтатишга эришиш учун энг қисқа муддатларда учрашув ўтказилиши жуда муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳам қайд этиб ўтган.
«Украина инқирозининг узоқ истиқболдаги ҳал этилиши фақат сиёсий йўл билан бўлиши мумкин», — дейилади Олланд ва Обаманинг қўшма баёнотида.
Бундан ташқари, Франция ва АҚШ президентлари асирларни озод қилиш зарурлигига ҳам эътиборни қаратган.
Изоҳ (0)