LG компанияси май ойи ўрталарида тақдим этган LG G Pad 10.1 номли энг катта планшети сотувини июль ойидан бошлайди. Бу ҳақда Mail.Ru хабар берди.
Яқин кунларда бу планшетнинг қора ва қизил рангдагисини АҚШда ҳарид қилиш мумкин бўлади. Кейин эса унинг Европа, Осиё ва Лотин Америкасида сотуви бошланади.
LG G Pad 10.1 планшетида 10,1 дюймли IPS-дисплей, 1,2 ГГц частотага эга тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon процессори, 1 Гб тезкор ва MicroSD ҳам ўрнатиш мумкин бўлган 16 Гб доимий хотира, 1,3 олд ҳамда 5 мегапикселли орқа камерага эга бўлади. Унинг аккумулятори қуввати эса 8000 мА·соатни ташкил этади. Шунингдек унда интернетга Wi-Fi орқали уланиш имконияти мавжуд.
Янги планшет ўлчамлари 260,9×165,9×8,9 мм, оғрилиги эса 523 грамм бўлади. Унга Android 4.4.2 KitKat операцион тизими ўрнатилади.
Ҳозирча қурилманинг нархи ошкор этилмаган, лекин унинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, LG’нинг янги планшети қиммат бўлмайди.
Изоҳ (0)