Interнетда Американинг AT&T оператори учун мўлжалланган Samsung Galaxy S5 Active’га тегишли фотосурат ва видеолар пайдо бўлди. Бу ҳақда Mail.ru хабар берди.
Улар орқали маълум бўлишича, Active-версиянинг оддий Galaxy S5’дан асосий фарқи – резиналанган корпус ва ҳақиқий тугмалар (сенсорли эмас). Бунинг натижасида у каттароқ ўлчамга эга бўлди. У янада кучлироқ IP68 намликдан ҳимоя тизими билан таъминланган (Galaxy S5 да IP67).
Янги смартфоннинг қолган хусусиятлари Galaxy S5 билан ўхшаш бўлиб, булар 5,1 дюймли дисплей, 2 Гб тезкор, 16 Гб ички хотира, тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 801 процессори ва 16 мегапикселли камерадир.
Samsung Galaxy S5 компания флагманининг премиум-версияси – Galaxy S5 Prime билан бирга тақдим этилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)