2014 йилнинг биринчи чорагида Навоий вилоятида 200 кичик бизнес субъекти, барча молиялаштириш манбалари ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали 122 янги ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди, деб ёзади ЎзА.
Зарафшон шаҳридаги «Эвроноти» хусусий корхонасида ишлаб чиқарилаётган 14 турдаги макарон маҳсулотлари юқори сифати ва арзонлиги билан харидорларга манзур бўлмоқда. Замонавий дастгоҳлар билан жиҳозланган корхона соатига 150 килограмм маҳсулот тайёрлаш қувватига эга.
– Фаолиятимизни кенгайтириш ва ривожлантиришда банкдан олинган 160 миллион сўмлик кредит муҳим аҳамият касб этди, – дейди корхона раҳбари Жамшид Хидиров. – 2013 йилда иш бошлаган корхонамиз маҳсулотларига талаб ортмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида 11 миллион сўмлик маҳсулот аҳолига етказиб берилди. Айни пайтда бозор талабига кўра маҳсулот турини кўпайтириш, турли ширинликлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида иш олиб бормоқдамиз.
Изоҳ (0)