Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида давом этаётган турнирни ғалаба билан бошлади. Турнирнинг биринчи даврасида Истомин финляндиялик Яркко Ниеминенга қарши кортга чиқди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар берди.
Яркко мусобақанинг олтинчи ракеткаси бўлиб, дунё рейтингида 51-ўринни эгаллаб турибди. Денис эса 57-поғонадан жой олган. Бир соату 57 дақиқа давом этган баҳсда Истомин рақибини уч сет натижасига кўра таслим этди. Дастлабки сетни тайбрекда бой берган Денис кейингги икки сетда кучли рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади — 6:3, 6:2.
Энди Денис Истомин нимчорак финал учрашувида италиялик Алессандро Жаннези ҳамда австралиялик Жейсон Кублер баҳси ғолибига қарши кортга чиқади. Бу учрашув аслида кеча ўтказилган бўлиб, якунига етмай қолган эди. Дастлабки сетни Кублер 7:5 ҳисобида ютиб олди. Иккинчисида Жаннези мувозанатни тиклади — 6:3. Бугун ҳал қилувчи учинчи сетда Дениснинг рақиби аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, Дюссельдорф турнирининг мукофот жамғармаси 485 минг 760 еврони ташкил этади. Ғолиб теннисчи ўз ҳамёнини 77 минг 315 евро ҳамда 250 рейтинг очкосига ега бўлади.
Изоҳ (0)