FIFA президенти Йозеф Блаттер 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги Қатарга берилиши хато бўлганини таъкидлаб ўтди, деб хабар беради Uff.uz.
«Шубҳасиз, бу қарор хато бўлган эди. Ҳаётда бундай хатолар учраб туради, — дейди Блаттер. — Бизнинг ҳисоботимизда ёзда у ерда ўта иссиқ бўлиши айтилган эди. Аммо шунга қарамасдан ижро қўмитаси кўпчилик қарорига кўра, 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбонлигини Қатарга бериб юборди».
Изоҳ (0)