Жанубий Кореянинг чўкиб кетган «Севол» кемаси экипажининг тўрт аъзосига қасддан қилинмаган қотиллик айби қўйилди. Бу ҳақда gazeta.ru хабар берди.
Прокурорнинг тегишли қарори кема капитани, унинг икки ёрдамчиси ва бош муҳандисга нисбатан чиқарилди. Бунга уларнинг чўкаётган паромдан юзлаб йўловчиларни эвакуация қилишдан бош тортгани сабаб қилиб келтирилди.
«Севол» пароми 16 апрель куни Жанубий Корея қирғоқлари яқинида ҳалокатга учраган эди. Кема бортида 476 нафар йўловчи бўлган. Бор-йўғи 172 киши қутқарилган. 275 нафар йўловчи ва экипаж аъзоларининг жасадлари топилган, яна 29 киши ҳозирча бедарак йўқолган деб эълон қилинди.
Изоҳ (0)