• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда нефт-газ ва энергетика бўйича халқаро кўргазмалар очилди

    «Ўзэкспомарказ»да «Ўзбекистон нефт ва гази – OGU—2014» 18-халқаро кўргазмаси ва Энергетика – Power Uzbekistan—2014 9-халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси очилди, деб хабар беради ЎзА.

    «Ўзэкспомарказ»даги кўргазмаларда. Фото: ЎзА

    «Ўзэкспомарказ»даги кўргазмаларда. Фото: ЎзА

    Кўргазмалар «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси, Савдо-саноат палатаси, ITЕ Узбекистан халқаро кўргазмалар компанияси томонидан ITЕ компаниялари гуруҳи билан ҳамкорликда ташкил этилди.

    Экспозицияда Хитой, Жанубий Корея, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Германия, Венгрия, Вьетнам, Польша, Италия, Россия, Руминия, Дания, Қозоғистон, Туркия каби 20 давлатдан 160 дан ортиқ компания ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.

    «Ўзэкспомарказ»даги кўргазмаларда. Фото: ЎзА

    «Ўзэкспомарказ»даги кўргазмаларда. Фото: ЎзА

    «OGU—2014» кўргазмасида «Ўзнефтмаҳсулот», «Ўзнефтгазқурилишинвест», «Ўзнефтгазмаш» акциядорлик компаниялари, Муборак газни қайта ишлаш заводи, «Шўртан газ-кимё комплекси» унитар шўба корхонаси ва бошқа компаниялар углеводородларни қидириш, қазиб олиш, бурғулаш, тоғ-кон саноати, иситиш, пайвандлаш жиҳозлари, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва ёқилғи қуйиш шохобчалари учун қурилмалар, синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича энг яхши таклифлар тақдим этган.

    Хитой ва Жанубий Корея компаниялари ҳам кенгайтирилган таркибда қатнашмоқда. Жумладан, Жанубий Кореянинг Kwang Shin компанияси ҳаво ва газ компрессорлари, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари асбоб-ускуналарини тақдим этмоқда. Хитойнинг Shanghai SK Petroleum Equipment Co. Ltd компанияси кенг турдаги бурғулаш қурилмалари, жумладан, бошқарув пультлари, геологик анализаторлар, қудуқ ва сурма қопқоқларни назорат қилиш ускуналарини намойиш этаётир.

    «Ўзэкспомарказ»даги кўргазмаларда. Фото: ЎзА

    «Ўзэкспомарказ»даги кўргазмаларда. Фото: ЎзА

    – Компаниямиз ўзбекистонлик шериклар билан 2008 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда, – дейди Shangdong Kerui Petroleum Equipment Co. Ltd компаниясининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси бош директори Дэвид Ву (Хитой). – Ўзбекистонда нефт-газ тармоғининг жадал суръатлар билан ривожланиб бораётгани ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун янги имкониятлар очмоқда. «OGU—2014» кўргазмасида Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ниятидамиз.

    Германиянинг Draegerwek AG, Jumo Gmbh&Co. KG, Kanex Kronhe Anlagen Export Gmbh ва бошқа йирик компанияларининг экспозициялари ҳам кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. Улар ишлаб чиқариш хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш, контроллерлар, ростлагич ва индикаторлар, ўлчов техникалари, дизел двигательлари ва турбиналар ишлаб чиқариш бўйича ўз ишланмаларини намойиш этмоқда.

    «Ўзэкспомарказ»даги кўргазмаларда. Фото: ЎзА

    «Ўзэкспомарказ»даги кўргазмаларда. Фото: ЎзА

    Италия, Франция, Руминия, Польша ва Даниядан ташриф буюрган иштирокчилар стендларида транспорт-експедиторлик хизматлари, бошқарув тизимлари, нефт-газ тармоғи учун технологик қурилмалар ва бошқа ускуналар тақдимотлари ўтказилмоқда.

    Масалан, Италиянинг SAFE s.p.a компанияси кенг турдаги газ компрессори жиҳозлари, Руминиянинг Sonfind компанияси нефт саноати учун кенг турдаги ускуналар намойиш этмоқда.

    Кўргазма доирасида халқаро илмий-техникавий конференция ҳам ўтказилади. Унда Ўзбекистон нефт-газ саноатини ривожлантириш масалалари, муваффақиятли тажриба ва халқаро ҳамкорликнинг янги имкониятлари, мамлакат нефт-газ саноатидаги лойиҳаларни молиялаштириш ва бошқа долзарб мавзулар муҳокама этилади.

    «Ўзэкспомарказ»даги кўргазмаларда. Фото: ЎзА

    «Ўзэкспомарказ»даги кўргазмаларда. Фото: ЎзА

    «Ўзбекистон нефт ва гази – OGU—2014» халқаро кўргазмаси билан бир майдонда энергетика, энергияни тежаш, муқобил энергия манбалари соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар намойиш этилаётган Энергетика – Power Uzbekistan—2014 халқаро кўргазмаси ҳам бўлиб ўтмоқда.

    Кўргазмада Хитой, Жанубий Корея, Германия, Франция, Россия, Туркия ва Қозоғистондан 50 га яқин компания иштирок этаётир.

    «Ўзэкспомарказ»даги кўргазмаларда. Фото: ЎзА

    «Ўзэкспомарказ»даги кўргазмаларда. Фото: ЎзА

    Хитойлик ишлаб чиқарувчиларнинг кенг турдаги маҳсулотлари иштирокчилар ва меҳмонлар эътиборини ўзига жалб этмоқда. Chengdu Andisoon Measure Co. Ltd, Jiangsu Tongguang Optical Cable Co. Ltd, Sanbian Sci-Tech Co. Ltd бошқа компаниялар трансформатор, генератор, электродвигатель ва бошқа кўплаб маҳсулотларни намойиш этмоқда. Корея Республикаси, Туркия ва Франциядан ташриф буюрган ишлаб чиқарувчилар энергетика соҳасидаги энг замонавий ишланмаларни тақдим этмоқда.

    Халқаро кўргазма доирасида «Энергетика—2014: инновациялар, ечимлар, истиқболлар» мавзусида семинарлар ўтказилади. Уларда энергиядан фойдаланиш усулларини такомиллаштириш, мавжуд станцияларни модернизация қилиш ва бошқа долзарб масалалар бўйича тақдимотлар бўлиб ўтади.

    14.05.2014, 09:55   Изоҳ (0)   10005
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Навоий ИЭС модернизациясига 150 млн доллар ажратди

    13.05.2014, 16:08

    Тошкент шаҳар Йўл-патрул хизмати таркибида мотоциклда ҳаракатланувчи янги бўлинма тузилади

    13.05.2014, 13:09

    Мактабларни дарслик ва методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби янгиланди

    12.05.2014, 14:25

    Тошкентдаги Инҳа университетига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди

    12.05.2014, 10:01

    Тошкентдаги цирк манежи 150 тонна сув қуйилган бассейнга айланади

    08.05.2014, 13:40

    Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тошкентда ўқув машғулоти ўтказди

    08.05.2014, 13:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Реал”ни тор-мор этиб, мусобақа финалига йўл олди (видео)

    Спорт | 10 июл, 08:01

    “Жорий йил охиригача иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўловлари бир мартадан ортиқ оширилмайди” — Илҳом Тўраев

    Ўзбекистон | 10 июл, 08:00

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.