Бугун, 14 май куни Брест шаҳрида сузиш бўйича Беларусь очиқ чемпионатига старт берилди, деб ёзади Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини Алексей Тарасенко, Артём Пухнатий, Артём Козлюк, Андрей Правдивсев, Дмитрий Хорлин, Тимур Латипов, Егор Болотов, Фотимахон Амилова ва Шоҳсанамхон Тошпўлатова ҳимоя қилади.
18 майга қадар давом этадиган мазкур мусобақада жорий йилнинг 16—28 август кунлари Нанкин шаҳри (Хитой)да ўтказиладиган IIўсмирлар ёзги Олимпия ўйинларининг йўлланмалари ҳам ўйналади.
Қоидага кўра «А» нормативини бажарган спортчилар тўғридан-тўғри ўсмирлар Олимпиадасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга кирица, «Б» нормативини бажарган спортчилар орасидан энг яхши кўрсаткичга эга бўлганларга ҳам «Нанкин—2014» ўйинларининг йўлланмалари берилади.
Изоҳ (0)