Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги «Kamalak — LB» хусусий корхонаси мутахассислари томонидан «Kamaksid — DSh» деб номланган янги ветеринария препарати яратилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетаси хабар берди.
«Kamaksid — DSh» дори воситаси чорва моллар сақланадиган бинолар, иссиқхоналар ҳамда дон маҳсулотлари омборхоналарида зараркунанда ҳашаротларни йўқотишга мўлжалланган бўлиб, у тутантириқ сифатида қўлланилади ва натижада иншоотнинг барча жойини қамраб олади. Яна бир эътиборли жиҳати, препарат фойдаланиб бўлингач, ўзидан узоқ вақт ёқимсиз ҳид таратмайди.
Эътироф этиш керакки, «Kamalak — LB» хусусий корхонасида тайёрланаётган 8 турдаги препарат Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятларида самарали қўлланилмоқда.
Изоҳ (0)