7 май куни Испания чемпионатининг 34-туридан ўрин олган аввал қолдирилган ўйин бўлиб ўтди. Унда «Реал» жамоаси сафарда «Вальядолид» билан кураш олиб борди, деб хабар беради Uff.uz.
Кутилмаганда мадридликлар 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Аввалига Рамос 35-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 85-дақиқада Осорио жавоб тўпини йўллашга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, «Реал» чемпионлик учун деярли имкониятлардан маҳрум бўлди, деб ёзади Uff.uz.
Изоҳ (0)