2014 йилнинг 27—30 апрель кунлари Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги «Олмалиқ» спорт мажмуасида 1994—1995 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Туркистон пресс» хабар берди.
Чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 200 нафардан зиёд полвонлар ўзаро куч синашди.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган чемпионатда белбоғли кураш бўйича Ёқубжон Исломжонов (50 килограмм вазн тоифасида, Наманган вилояти), Файзулло Мунисжонов (55 кг, Наманган вилояти), Абдурасул Ҳабибуллаев (60 кг, Наманган вилояти), Бекзод Тўлаганов (66 кг, Республика Олимпия захиралари коллежи), Ҳусниддин Рўзиев (73 кг, Андижон вилояти), Бахтиёр Жумабоев (81 кг, Республика Олимпия захиралари коллежи), Абдуқаҳҳор Эргашалиев (90 кг, Наманган Олимпия захиралари коллежи), Сардор Назаров (100 кг, Тошкент вилояти) ва Шерзод Раҳимовлар (+100 кг, Фарғона вилояти) биринчи ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, қизлар ўртасида Зилола Ҳабибуллаева (52 кг, Наманган вилояти), Малика Дадамирзаева (57 кг, Наманган вилояти), Мафтуна Маҳмудова (63 кг, Наманган вилояти), Бузайнаб Тошпўлатова (70 кг, Наманган вилояти) ҳамда Ҳаётхон Жўрабоева (+70 кг, Фарғона вилояти)лар биринчи ўринни эгаллади.
Белбоғли кураш бўйича эркин йўналишда эса ўғил болалар ўртасида Миркомил Аҳадқулов (52 кг, Жиззах вилояти), Худойберди Каримов (57 кг, Фарғона вилояти), Абдулла Тоҳиров (62 кг, Наманган вилояти), Нуриддин Тожибоев (68 кг, Жиззах вилояти), Муҳиддин Маҳмудов (75 кг, Тошкент вилояти), Маҳмуд Қодиров (82 кг, Сирдарё вилояти), Ҳасан Солижонов (90 кг, Фарғона вилояти), Шоҳбоз Ҳошимжонов (100 кг, Фарғона вилояти) ва Шоҳбоз Ҳошимов (+100 кг, Тошкент вилояти)лар биринчи ўринни банд этди.
Изоҳ (0)