«Ливерпул» жамоаси футболчилари Луис Суарес ва Филиппе Коутинё «Барселона» ҳимоячиси Даниэль Алвесни қўллаб-қувватлаш учун банан билан суратга тушди. Бу ҳақда «Чемпионат» маълумотига асосланган ҳолда Uff.uz хабар берди.
Суарес Алвесни қўллаб-қувватлаш учун ўзининг Twitter’даги саҳифасига Коутинё билан бирга банан еб турган суратини жойлаштирган. «Ирқчиликка йўқ деб айтинг! Биз ҳаммамиз маймунлармиз», — дея ёзади Суарес.
Шунингдек, яна бир неча футболчи ўз ҳамкасбини қўллаган ҳолда банан билан расмга тушган.
Эслатиб ўтамиз, Даниэль Алвес Испания чемпионатининг 35-туридан ўрин олган «Вилярреал»га қарши ўйинда ирқчилик руҳида ҳақоратланган эди. Мухлислардан бири унга банан отган, аммо Алвес ўзини йўқотиб қўймай, ўша бананни олиб еб қўйган эди.
Изоҳ (0)