Болгариянинг София шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг финал босқичига яна бир ўзбек боксчиси чиқди. Бугун, 24 апрель куни ўтказиладиган финал жангида Бектемир Мелиқўзиев (-69 кг) – Лука Пртенжака (Хорватия)га қарши рингга кўтарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ, ушбу босқичда ўзбекистонлик Сулаймон Латипов қозоғистонлик Шалкар Айхинбай билан беллашиши маълум қилинган эди.
Кеча бўлиб ўтган ярим финал жангларида рингга кўтарилган яна икки нафар ўзбекистонлик спортчи Иқболжон Холдоров (-60 кг) ҳамда Козимбек Мардонов (-75 кг) рақибларига имкониятни бой бериб, жаҳон чемпионатининг бронза медаллари совриндори бўлди.
Изоҳ (0)