Гарчи Samsung компанияси Galaxy S5 аппаратининг премиум турини ишлаб чиқариш тўғрисида тарқалган миш-мишларни инкор этган бўлса-да, ОАВда мазкур қурилма ҳақидаги турли маълумотларнинг ёритилиши давом этмоқда. Яқинда Ҳиндистоннинг Zauba порталида ишчи номи Galaxy S5 Prime деб аталаётган смартфон тўғрисида хабар берилган, деб ёзади Mobinfo.uz.
Сайтнинг ёзишича, шартли коди SM-G906K бўлган 4 дона қурилма Ҳиндистонга тадқиқот ўтказиш мақсадида жўнатилган. «Оддий» Galaxy S5’дан фарқли ўлароқ, Galaxy S5 Prime металл корпусга эга. Унга 5,2 дюймли, Quad HD — 2560×1440 пикселли дисплей ўрнатилган. Смартфон частотаси 2,5 ГГц бўлган 4 ядроли Qualcomm Snapdragon 805 процессори ва 3 ГБ оператив хотира билан таъминланган. Телефонга 16 мегапикселли асосий ва 2 мегапикселли олд камералар ўрнатилган. Apпарат ичига жойлаштирилган флеш-картанинг сиғими 32 Гигабайтдан иборат. Қурилмада Google Android 4.4.2 KitKat мобил платформаси қўлланилган.
Тарқалган миш-мишларга кўра, Samsung Galaxy S5 Prime аппаратларининг расмий тақдимотини май ойида ўтказади.
Изоҳ (0)