Chevrolet компанияси Пекин автосалонида янгича қудратли мотор ва иккита сцеплениега эга Cruze (седан) автомобилининг янги авлоди тақдимотини ўтказди. Аввалроқ компания Америка бозори учун Cruze’нинг янгиланган кўринишини тақдим этган эди, бироқ айни вақтда тамомила қайта ишлаб чиқилган модел ҳақида сўз юритилиб, у сотувга 2015 йил охири ёки 2016 йилнинг бошларида чиқарилади. Бу ҳақда «Мотор» нашри хабар берди.
Янги Cruze 2012 йилда тақдим қилинган Tru прототипи асосида яратилган. Дизайнерларнинг фикрига кўра, унинг кузови шаклан купега ўхшаш қилиб ишланган. Chevrolet’нинг ушбу седанда мужассам бўлган Design with a Heartbeat (яъни «ҳаяжонлантирувчи» дизайн) шиори остида яратилган янги услуби компаниянинг келгусидаги моделлари тараққиёти йўналишини белгилаб бериши лозим.
Cruze седани General Motors ва Хитойнинг SAIC концернлари ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган Ecotec деб аталувчи янги авлод моторларига эга бўлган Chevrolet’нинг илк машинаси ҳисобланади.
Изоҳ (0)